Янгиликлар

“Бунёдкор” совриндорларни табриклайди

Сана: 21.11.2017

2017 йилги Ўзбекистон чемпионати олий лигаси баҳсларига якунланишига бир тур қолганида совриндорлар номи маълум бўлиб улгурди.

Унга кўра, Тошкентнинг “Локомотив” клуби чемпионлик маррасига биринчи бўлиб етиб келди. Қаршининг “Насаф” клуби мавсумнинг иккинчи қисмини жуда яхши ўтказиб, кумуш медалларни қўлга киритди. Учинчи ўрин эса “Пахтакор” жамоасига насиб этди.

“Бунёдкор” футбол клуби 2017 йилги Ўзбекистон чемпионати олий лигаси совриндорларини самимий муборакбод этади ва “Локомотив”, Насаф” ва “Пахтакор” жамоаларининг келгуси фаолиятларида ҳам улкан муваффақиятлар тилайди.