Янгиликлар

“Бунёдкор” тарбияланувчилари “Пахтакор”дан устун келиб, Республикада биринчи бўлди

Сана: 15.11.2017

2001-2002 йилларда таваллуд топган футболчилар ўртасида Бухоро шаҳрида ўтказилган тайёрлов гуруҳлари ўртасидаги мусобақа якунланди.

Унда олий ва биринчи лига клубларининг энг кучли тайёрлов гуруҳлари иштирок этишди.

Денис Коростиченко мураббийлигидаги “Бунёдкор” тарбияланувчилари мусобақа давомида барча рақибларини мағлубиятга учратишиб, бош совринга эга чиқишди.

Гуруҳ босқичида “Машъал” (1:0), “Навбаҳор” (4:1) ва “Бухоро” (3:1) клублари доғда қолдирилди. Ярим финалда Андижоннинг “Уз-Донг Жу” жамоаси 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратилди. Тошкентнинг “Пахтакор” клубига қарши кечган финал учрашувининг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Шундан сўнг ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Унга кўра, “Бунёдкор” тарбияланувчилари омадлироқ чиқишиб, 2001-2002 йилларда таваллуд топган футболчилар ўртасида олий ва биринчи лига клублари қошидаги тайёрлов гуруҳлари турнирининг Республика босқичида ғолиб чиқишди.

Ушбу муваффақият билан Денис Коростиченко ва унинг шогирдларини табриклаймиз!