Янгиликлар

Миржалол Қосимов: “Водийда тўп тепиш осон эмас”

Сана: 09.11.2017

“Қўқон-1912” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “қалдирғочлар” устози иштирок этди.

- Водийда тўп тепиш ҳеч бир жамоага осон бўлмаган. Мухлислари босими меҳмон жамоаларга доимо оғирлик қилиб келган. “Қўқон-1912” жамоасининг бу йилги натижалари яхши бўлди. Айниқса, Нўъмон Ҳасанов шакллантирган жамоа ўз майдонида жуда кучли ўйин кўрсатмоқда. Шундай муҳитда ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Ғалаба осонликча қўлга киритилгани йўқ. Масалан ҳисоб 1:5 бўлиб турганида ҳам мезбонлар ўйинни ташлаб қўйишмади ва ҳакам хуштаги чалингунча, охиригача кураш олиб боришди ва ҳисобдаги фарқни қисқартиришга эришишди. “Қўқон-1912” жамоасининг кейинги ўйинларида омад ва зафарлар тилайман, - дейди Миржалол Қосимов.