Янгиликлар

Ёшлар биринчилиги: “Қўқон-1912” – “Бунёдкор” 3:2

Сана: 08.11.2017

Ёшлар биринчилиги доирасидаги 28-турнинг марказий учрашуви Қўқонда бўлиб ўтди.

Медаллар учун кураш олиб бораётган “Қўқон-1912” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги баҳс жудаям қизиқарли, шиддатли ва голларга бой бўлди.

Учрашувнинг 26-дақиқасида Нурилло Тўхтасинов ҳисобни очганди. Бироқ голдан беш дақиқа ўтар-ўтмас мезбонлар пенальтидан тўп киритишиб, ўртадаги мувозанатни тиклашди.

Иккинчи бўлим бошларида Вадим Чемиртан “Бунёдкор”ни яна олдинга олиб чиқди. Ўз майдонида таслим бўлишни истамаган қўқонликлар 81-дақиқада Муҳаммаданас Ҳасановнинг аниқ зарбаси эвазига ҳисоб яна тенглашди – 2:2. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётганида эса Андрей Сидоров учрашувга якуний нуқтани қўйди – 3:2.

Ёшлар биринчилиги-2017, 28-тур
“ҚЎҚОН-1912” – “БУНЁДКОР” 3:2 (1:1)
Гол: Нурилло Тўхтасинов 26 (0:1), Иқболжон Маликжонов 31 (1:1), Вадим Чемиртан 53 (1:2), Муҳаммаданас Ҳасанов 81 (2:2), Андрей Сидоров 90+2 (3:2)
“Қўқон-1912”: 30.Ислом Абдуллаев, 6.Дилшод Баратов, 7.Ойбек Рустамов, 10.Аброр Раҳмонов, 15.Иброҳим Аҳмаджонов, 19.Достон Мелиқўзиев, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 23.Мўмин Содиқжонов, 25.Исмоил Охунжонов, 29.Иқбол Маликжонов, 33.Иброҳим Мухторов
Захира: 12.Мирзоҳид Жалилов, 4.Маъмур Раҳимов, 8.Бахтиёр Абдубаннонов, 11.Андрей Сидоров, 26.Рамз Исақов, 31.Шукур Мўминов, 70.Дадахон Сулаймонов
“Бунёдкор”: 1.Элдор Адҳамов, 3.Турсунбой Раҳимбердиев, 6.Сардор Собирхўжаев, 7.Вадим Чемиртан, 8.Азамат Розиқов, 9.Фаррух Икромов, 10.Нодирбек Мавлонов, 14.Давронбек Умиров, 17.Нурилло Тўхтасинов, 22.Сардор Мадраҳимов, 30.Иброҳим Ғофуров
Захира: 25.Жасур Умрзақов, 11.Ҳабибхон Каримов, 15.Абдулла Абдуллаев, 19.Абдуллоҳ Исломов, 54.Отабек Бекбоев, 71.Камрон Нажафалиев,77.Муҳаммад-Юсуф Абдумажидов
Ҳакамлар: Игорь Гормашов (Тошкент), Шохруҳ Аъзамов (Фарғона), Қаҳрамон Собиров (Фарғона), Санжар Раҳмонов (Фарғона)
Назоратчи: Рашид Айтеков (Тошкент)