Янгиликлар

“Қўқон-1912” – “Бунёдкор”. Видеопревью

Сана: 08.11.2017

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси 9 ноябрь куни водийда “Қўқон-1912” клуби меҳмони бўлади.

Ушбу учрашув бу икки жамоаларнинг ўзаро ҳисобдаги олтинчи қарама-қаршилиги бўлади. Бунгача ўтказилган бешта баҳснинг барчасида “қалдирғочлар”нинг қўллари баланд келган. Тўплар фарқи – 13:1.

Ўзаро ўйинларда Достонбек Ҳамдамов бешта гол урган ва у бу борада етакчи бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, 28-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Бунёдкор” учрашуви 9 ноябрь куни Қўқондаги “Марказий” стадионда соат 15:00да бошланади.

Қуйидаги ҳавола орқали “Қўқон-1912” ва “Бунёдкор” жамоаларининг қўқонликлар мезбонлигида ўтган ўйинларида киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин.

ҚЎҚОН-1912 – БУНЁДКОР 0:1 (0:0)
01.07.2015. 15-тур. Қўқон. “Марказий” стадион. 6170 томошабин
Гол: Достонбек Ҳамдамов 77
Бош ҳакам: Зокир Қодиров (Навоий)

БУНЁДКОР – ҚЎҚОН-1912 5:0 (2:0)
19.11.2015. 30-тур. Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 817 томошабин
Голлар: Виктор Карпенко 8 пенальти (1:0), Минори Сато 27 (2:0), Воҳид Шодиев 60 (3:0), Воҳид Шодиев 70 (4:0), Достонбек Ҳамдамов 82 (5:0)
Бош ҳакам: Дмитрий Пислегин (Тошкент)

ҚЎҚОН-1912 – БУНЁДКОР 0:2 (0:0)
09.05.2016. 8-тур. Қўқон. “Марказий” стадиони. 6282 томошабин
Голлар: Элдор Шомуродов 60 (0:1), Шаҳзодбек Нурматов 73 (0:2)
Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент)

БУНЁДКОР – ҚЎҚОН-1912 3:0 (2:0)
24.09.2016. 23-тур. Тошкент. ТТЙМИ стадиони. 543 томошабин
Голлар: Жовлон Иброҳимов 14 (1:0), Шохруҳ Гадоев 41 (2:0), Достонбек Ҳамдамов 89 (3:0)
Бош ҳакам: Дмитрий Пислегин (Тошкент)

БУНЁДКОР – ҚЎҚОН-1912 2:1 (1:1)
16.06.2017. 13-тур. Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 1912 томошабин
Голлар: Достонбек Ҳамдамов 6 (1:0), Носирбек Отақўзиев 21 (1:1), Достонбек Ҳамдамов 63 (2:1)
Бош ҳакам: Вадим Агишев (Тошкент)