Янгиликлар

“Бунёдкор”нинг беш нафар вакили миллий терма жамоага чақирилди

Сана: 07.11.2017

Хабарингиз бор, 14 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Абу-Дабида амирликларга қарши халқаро ўртоқлик учрашуви доирасида майдонга чиқади.

Миллий терма жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев БАА термасига қарши баҳсга 23 нафар футболчини таклиф этди. Эътиборлиси, рўйхатдаги беш нафар футболчи “Бунёдкор” вакилларидир.

Исломжон Қобилов, Рустамжош Ашурматов, Акрамжон Комилов, Отабек Шукуров ҳамда Достонбек Ҳамдамов 14 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида БААга қарши майдонга тушиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, БАА – Ўзбекистон учрашуви 14 ноябрь куни Абу-Дабидаги “Ҳазза бин Зайед” стадионида Тошкент вақти билан 18:00да бошланади.