Янгиликлар

“Қўқон-1912” – “Бунёдкор” учрашуви ҳакамлари

Сана: 06.11.2017

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси 9 ноябрь куни Қўқонга сафар уюштиради.

Шу куни “қалдирғочлар” олий лига 28-тури доирасида “Қўқон-1912” клуби меҳмони бўладилар.

ЎзПФЛ “Қўқон-1912” – “Бунёдкор” учрашувига тайинланган ҳакамлар гуруҳини эълон қилди. Унга кўра, баҳсни Зокир Қодиров бошчилигидаги навоийлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришади. Айтиш жоизки, Қодиров фаолияти мобайнида бунгача “қалдирғочлар” иштирокидаги 15та учрашувда бош ҳакамлик қилган.

Олий лига-2017, 28-тур
9 ноябрь, пайшанба
Қўқон. “Марказий” стадион. Соат 15:00
“ҚЎҚОН-1912” – “БУНЁДКОР”
Бош ҳакам: Зокир Қодиров
Қанот ҳакамлари: Обид Жумаев, Руслан Самандаров (барчаси – Навоий)
Захира ҳаками: Игорь Гормашов (Тошкент)
Назоратчи: Рашид Айтеков (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Валерий Лёткин