Янгиликлар

Миржалол Қосимов: “Бугунги ўйин учун иккала жамоа футболчиларига раҳмат”

Сана: 03.11.2017

“Бунёдкор” – “Навбаҳор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” учтози иштирок этди.

- Жудаям қизиқарли ва курашларга бой ўйин бўлди. Қолаверса, иккала жамоа ғалаба учун курашди. Охиригача курашди. Бугунги шиддатли ўйиндан мухлислар ютди, деб ўйлайман. Футболда хатолар бўлиб туради. Бугунги ўйин учун иккала жамоа мухлисларга миннатдорчилик билдириш керак. Жамоани кайфиятини кўтариш учун ишлаяпмиз. Тезроқ бу вазиятдан чиқиб кетишимиз керак. Агар бугун биринчи бўлимда яратган имкониятларимини голга айлантирганимизда учрашув бошқача ривож топарди. Бу каби ўйинлар футболчиларнинг тажрибасини ошишига хизмат қилади. Шукуровда жароҳат борлиги учун бугун қайдномага киритмадик. Ҳали олдинда муҳим ўйинлар бор. У тўлиқ соғайиб олса, кейинги баҳсларда майдонга тушади. Норхонов ҳали жамоамизга тўлиқ киришиб кета олмади. Унга бироз вақт керак. Бир пайтларда Зидан “Ювентус”дан “Реал”га ўтганида уни Мадрид клубига мослашиши учун саккиз ой вақт керак бўлган, - дейди Миржалол Қосимов.