Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: “Навбаҳор” ҳар бир баҳсга жиддий ёндашади”

Сана: 03.11.2017

“Бунёдкор” – “Навбаҳор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “лочинлар” устози иштирок этди.

- Жангавор ўйин бўлди. “Бунёдкор” мамлакатимиздаги етакчи клублардан бири ҳисобланади. Биз ҳар бир баҳсга жиддий ёндашамиз. Бугун ҳам худди охирги баҳсга чиқаётгандек майдонга тушдик. Бир очко бизни қониқтирди. Бу билан жамоамиз аъзоларини табриклайман. Меҳнат қилаверсак, яхши ишларни амалга оширсак, таркибни кучайтириб келаси йилга яна ҳам юқори ўринлар учун курашсак бўлади. Бироз ҳозирги ҳолатда бизни олдинда турган учта ўйин ўйлантирмоқда. Олий лигада 12та жамоани қолдириш қарори бўйича шуни айтишим мумкинки, ЎФФда ҳам мутахассис инсонлар ишламоқда. Улар ҳам яхши мақсадларни ўйлаб, қарор қабул қилишгани аниқ, - дейди Илҳом Мўминжонов.