Янгиликлар

Ёшлар биринчилиги: “Бунёдкор” – “Навбаҳор” 2:0

Сана: 02.11.2017

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси ёшлари ғолиблик сари яна бир дадил қадамни ташлашди.

“Навбаҳор” ёшларини қабул қилган Шуҳрат Мақсудов шогирдлари ғалабани осонлик билан қўлга киритишди, дея олмаймиз. Чунки мезбонлар учрашувнинг биринчи бўлимида рақиб дарвозасига йўл топа олмадилар.

Иккинчи бўлим ўрталарида чап қанотдан уюштирилган тезкор ҳужумни Азамат Розиқов гол билан якунлаб, ҳисобни очди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқалар давом этаётган паллада эса Вадим Чемиртан “Навбаҳор” дарвозасига иккинчи тўпни киритди.

Шу тариқа, “Бунёдкор” ёшлари ўз очколари сонини 54тага етказиб, ёшлар лигаси ғолиблиги учун навбатдаги қадамни ташлади.

Ёшлар биринчилиги-2017, 27-тур
“БУНЁДКОР” – “НАВБАҲОР” 2:0 (0:0)
Голлар: Азамат Розиқов 72 (1:0), Вадим Чемиртан 90+1 (2:0)
Огоҳлантиришлар: Сардор Собирхўжаев 29, Абдуллоҳ Икромов 87 – Абдулазиз Нишанбоев 35, Жавоҳирбек Олимжонов, Шохруҳмирзо 63, Хожиакбар Юнусов 72, Маҳмуджон Нажмиддинов 90+2
“Бунёдкор”: 1.Элдор Адҳамов (С), 3.Турсунбой Раҳимбердиев, 4.Абдулла Абдуллаев, 6.Сардор Собирхўжаев, 7.Вадим Чемиртан, 8.Азамат Розиқов, 9.Фарруҳ Икромов, 10.Нодирбек Мавлонов, 11.Сардор Мадраҳимов, 22.Давронбек Умиров, 77.Хуршид Ғиёсов
Захира: 25.Жасур Умрзоқов, 14.Зиёвуддин Аҳадов, 17.Муҳаммад-Юсуф Абдумажидов, 19.Отабек Бекбоев, 21.Абдуллоҳ Исломов, 33.Иброҳим Ғофуров, 71.Кемран Нажафалиев
“Навбаҳор”: 68.Мирзохид Маматхонов, 4.Жавоҳирбек Олимжонов, 5.Хожиакбар Юнусов, 6.Аббосжон Ғуломов, 7.Абдулазиз Нишонбоев, 8.Шохруҳмирзо Аҳмадалиев, 9.Шаҳзодбек Ҳамидов, 10.Аюбхон Гаппаров, 11.Билолжон Тошмирзаев, 13.Искандар Содиқжонов, 21.Музаффар Абдуллаев
Захира: 1.Исроилжон Обиджонов, 12.Фарруҳ Умаралиев, 14.Акмалжон Турғунбоев, 15.Юнусбек Абдувохидов, 19.Азимжон Алижонов, 20.Маҳмуджон Нажмиддинов
Ҳакамлар: Комилжон Расулов (Қарши) – 8,1; Ойбек Калахўжаев (Тошкент) – 8,0; Далер Тиллаев (Тошкент) – 8,0; Акобир Шукуруллаев (Тошкент)
Назоратчи: Радик Серазетдинов (Тошкент)
2 ноябрь 2017. Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 86 томошабин