Янгиликлар

“Бунёдкор” – “Навбаҳор” учрашуви ҳакамлари

Сана: 31.10.2017

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси 3 ноябрь куни Наманганнинг “Навбаҳор” клубини қабул қилади.

ЎзПФЛ олий лига 27-турида хизмат қилувчи ҳакамлар гуруҳини эълон қилди. Унга кўра, “Бунёдкор” – “Навбаҳор” баҳсини Ильгиз Танташев бошчилигидаги бухоролик ҳакамлар бошқариб боришади. Қайд этиш керакки, Танташев фаолияти мобайнида бунгача “қалдирғочлар” иштирокидаги 12та учрашувда бош ҳакамлик қилган.

Олий лига-2017, 27-тур
3 ноябрь, жума
“Бунёдкор” стадиони. 17:00
“БУНЁДКОР” – “НАВБАҲОР”
Бош ҳакам: Ильгиз Танташев
Қанот ҳакамлари: Абдураҳмон Қўлдошев, Александр Буров (барчаси – Бухоро)
Захира ҳаками: Комилжон Расулов (Қарши)
Назоратчи: Радик Серазетдинов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Санжар Ризаев