Янгиликлар

Миржалол Қосимов: “Баҳс дурангга мос эди”

Сана: 26.10.2017

“Пахтакор” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “қалдирғочлар” устози иштирок этди.

- Қизиқарли, шиддатли ва муросасиз баҳс бўлди. “Бунёдкор” ва “Пахтакор” мусобақа жадвалида ёнма-ён бораётгани баҳсга бўлган қизиқишни яна ҳам оширганди. Ўйлашимча, бугунги баҳс дурангга мос эди. Табиийки, мағлубият бизни қониқтирмайди. Бошқа фикр билдириш ёки вақтни орқага қайтаришни имкони йўқ. Энди бу тарих..., - дейди Миржалол Қосимов.