Янгиликлар

Ёшлар биринчилиги: “Пахтакор” – “Бунёдкор” 0:1

Сана: 25.10.2017

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси ёшлари 26-тур учрашувларидан сўнг якка пешқадамга айланишди.

Ўтган турда ёшлар биринчилиги мусобақа жадвалида “Пахтакор” ва “Бунёдкор”нинг очколари 48таданни ташкил этиб, тўплар фарқига кўра “шерлар” биринчи ўринда боришаётганди.

Бугун бўлиб ўтган 26-тур доирасида эса айнан шу икки жамоа ўзаро куч синашди. Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳс тақдирини биргина гол ҳал қилди. Учрашувнинг 19-дақиқасида Нодирбек Мавлонов томонидан пенальтидан киритилган гол ёш “қалдирғочлар”га ғалаба келтирди.

Шу тариқа, Шуҳрат Мақсудов устозлик қилаётган бунёдкорчилар 51 очко билан ёшлар биринчилиги мусобақаси жадвалида якка пешқадам бўлиб олдилар.

Ёшлар биринчилиги-2017, 26-тур
“ПАХТАКОР” – “БУНЁДКОР” 0:1
Гол: Нодирбек Мавлонов 19 пенальти
Огоҳлантиришлар: Ботирали Эргашев, 18. Беҳруз Саъдиллаев, 81. Шаҳзод Азмиддинов, 85
“Пахтакор”: 1.Ботирали Эргашев (С), 2.Роман Жўраев, 4.Шаҳзод Азмиддинов, 5.Нодирбек Йўлдошев, 6.Камрон Саидазимов, 9.Жасурбек Ҳакимов, 10.Беҳруз Саъдуллаев, 14.Собит Синдаров, 28.Георгий Аҳмедов, 29.Жаҳонгир Аҳмедов, 31.Жамшид Юсупов
Захира: 16.Шохруҳжон Раимов, 7.Диан Талхатов, 8.Маҳмуджон Қудратиллаев, 24.Хожимат Эркинов, 34.Суннатилла Ҳамиджонов, 51.Иброхимхон Йўлдошев
“Бунёдкор”: 25.Муроджон Зуҳуров, 3.Турсунбой Раҳимбердиев, 6.Сардор Собирхўжаев, 9.Фарруҳ Икромов, 10.Нодирбек Мавлонов, 11.Шохруз Норхонов, 14.Исломжон Қобилов, 15.Абдулла Абдуллаев, 17.Нурилло Тўхтасинов, 30.Сардор Мадраҳимов, 77.Муҳаммад-Юсуф Абдулмажидов
Захира: 1.Элдор Адҳамов, 2.Иброҳим Ғофуров, 8.Абдуғани Камолов, 22.Кемран Наджафалиев, 54.Отабек Бекбоев, 71.Вадим Чемиртан
Ҳакамлар: А.Шукуруллаев, Н.Афиногенов, Б.Шавкатов, Д.Клепиков (барчаси – Тошкент)
Назоратчи: Ф.Абдуллаев (Тошкент)
25 октябрь 2017. Тошкент. “Жар” стадиони.