Янгиликлар

“Бунёдкор”да маркетинг масалалари муҳокама қилинди

Сана: 11.10.2017

11 октябрь, чоршанба куни Осиё Футбол Конфедерациясининг стратегик режалаштириш, маркетинг ва инфратузилма масалалари бўйича йўриқчиси Ильнур Маммадов “Бунёдкор” стадионига ташриф буюрди.

Ўзбекистон футбол федерацияси маркетинг бўлими бошлиғи Бахтиёр Маметов ҳамрохлигида ташриф буюрган ОФК вакили “Бунёдкор” стадионида билан яқиндан танишди. Шунингдек, стадионда мухлисларга яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Шундан сўнг, клуб ва стадион маркетинг хизмати ходимлари, матбуот хизмати, бухгалтерия, ташкилий ишлар бўлими ва бошқа ходимлар билан давра суҳбати ўтказилди. Унда, Ильнур Маммадов “Бунёдкор” клуби ва стадиони ходимлари олиб бораётган ишлар ҳақида сўради, камчиликлар ва муаммолар муҳокама қилинди. ОФК вакили маркетинг ишларини ривожлантириш борасида ўзининг қимматли маслаҳатларини берди.