Янгиликлар

Финалда "Бунёдкор" мезбон

Сана: 10.10.2017

Бугун ЎзПФЛ биносида Ўзбекистон кубоги-2017 финалчилари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда ЎзПФЛ бош директори Фарҳод Магаметов ва спорт бўлими ходимлари ҳамда "Бунёдкор" ва "Локомотив" футбол клуби вакиллари иштирок этишди.

Қуръа натижасига кўра, финалнинг расмий мезбони сифатида "Бунёдкор" номи юритиладиган бўлди. Шунингдек, уй жамоаси мақомига эга бўлган "қалдирғочлар" қизғиш-оқ-оқ рангли либосларни танлашди. "Локомотив" эса финал куни оқ-яшил-яшил либосларни киядиган бўлди.