Янгиликлар

Миржалол Қосимов: “Динамо” муносиб қаршилик кўрсатди”

Сана: 06.10.2017

“Динамо” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” устози иштирок этди.

- Финалга чиқишни истаган эдик ва шу мақсадимизга етишдик. Ғалаба ва финал йўлланмаси хурсанд қилади. Ўйин борасида гапирадиган бўлсам, майдонда кескин кураш кечди. Буни кўрсатилган карточкалардан ҳам билиб олса бўлади. Биринчи бўлимда иккита тўп киритдик. Лекин иккинчи 45 дақиқаликда биздан бир киши кам ўйнаган рақиб дарвозасини ишғол қилолмадик. Айнан шу жиҳат бизнинг оғриқли нуқтамиз бўлиб қолмоқда. Навоийда ҳам ҳисобда олдинда бориб туриб, хотиржамликка берилгандик. Натижада рақиб бизни жазолаганди. Бу борада албатта иш олиб борамиз. Айни дамда финалда қайси жамоа билан тўп тепиш ҳақида эмас, навбатдаги рақибимиз “Металлург” тўғрисида бош қотиряпман, - дейди Миржалол Қўшоқович.