Янгиликлар

Олег Тюлькин: “Бунёдкор”нинг маҳорати сезилди”

Сана: 06.10.2017

“Динамо” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманиниг биринчи қисмида самарқандликлар устози саволларга жавоб қайтарди.

- Қизиқарли учрашув бўлди. Афсуски, ўз майдонимизда керакли натижани қўлга кирита олмадик. Қайсидир маънода биринчи бўлимда орттирилган қизил карточка ҳам ўйинимизга таъсир кўрсатди. Ўша вазиятда Амиржон Сафаров атайин рақибга шикаст етказмоқчи бўлди, деёлмайман. Шунчаки, у ўйинга киришиб кетганидан рақиб оёғини босиб олганини сезмай ҳам қолганди. Умаман олганда, “Бунёдкор”нинг маҳорати яққол сезилиб турди. Уларни финал йўлланмаси билан табриклайман. Ҳужумчилар муаммоси? Айни дамда олдинги чизиқда ўйнаётган футболчиларимизда сермаҳсуллик етишмаяпти. Фарҳод Тожиев “Динамо” сафидаги энг кучли футболчи, - дейди Олег Павлович.