Янгиликлар

“Бунёдкор” финалда!

Сана: 06.10.2017

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси ўз тарихида тўққизинчи бор мамлакат кубоги финалига йўлланма олди.

Хабарингиз бор, “қалдирғочлар” 2017 йилги мамлакат кубоги ярим финалининг биринчи учрашувида “Динамо” жамоасини қабул қилиб, 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этишганди.

Самарқанд шаҳрида кечган жавоб учрашувида Миржалол Қосимов шогирдлари ўзлари учун керакли натижани қайд этишиб, финал йўлланмасини қўлга киритишди. Отабек Шукуров ва Миржамол Қосимовнинг голлари бунёдкорчиларга 2:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим қилди.

Шу тариқа, “Бунёдкор” ўз тарихида тўққизинчи бор Ўзбекистон кубоги финалига йўлланма олдилар.

Ўзбекистон кубоги-2017
Ярим финал. Жавоб учрашуви
6 октябрь, жума
“ДИНАМО” – “БУНЁДКОР” 0:2 (0:2)
Голлар: Отабек Шукуров 19 (0:1), Миржамол Қосимов 45 (0:2)
Огоҳлантиришлар: Амиржон Сафаров 24, Тимур Жўраев 58, Сардор Сулаймонов 74, Муҳамад Исаев 82, Жасур Азимов 90 – Дилшодбек Аҳмадалиев 45+1
Четлатиш: Амиржон Сафаров (иккинчи огоҳлантириш) 41
“Динамо”: 27.Тимур Жўраев, 6.Акмал Бозоров (С), 8.Жасур Азимов, 14.Раду Рогак, 15.Шоҳруҳбек Холматов, 17.Алексей Николаев (9.Сардор Сулаймонов, 46), 20.Амиржон Сафаров, 21.Искандар Холмирзаев, 28.Аднан Ораховац, 41.Жасур Қурбонов (70.Муҳаммад Исаев, 46), 50.Фарҳод Тожиев
Захира: 1.Михаил Наумов, 4.Хакимхон Аламхонов, 19.Орифжон Мамажонов, 23.Комил Шарафутдинов, 26.Саиджамол Давлатжонов
“Бунёдкор”: 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Рустамжон Ашурматов, 4.Акрамжон Комилов, 6.Анвар Ғофуров, 8.Жовлон Иброҳимов (С), 17.Достонбек Ҳамдамов (9.Шахзодбек Нурматов 86), 21.Дилшодбек Аҳмадалиев, 22.Шоҳруҳ Гадоев (15.Фарруҳ Икромов 77), 29.Отабек Шукуров, 44.Миржамол Қосимов, 77.Шоҳруз Норхонов (14.Воҳид Шодиев 82)
Захира: 32.Суҳроб Султонов, 3.Ислом Қобилов, 19.Нурулло Тўхтасинов, 28.Даврон Умиров
Ҳакамлар: З.Қодиров (Навоий) – 7,5; О.Жумаев (Навоий) – 8,1; Р.Самандаров (Навоий) – 8,3; А.Эргашев (Тошкент) – 8,0
Назоратчи: А.Хотамов (Тошкент)
6 октябрь 2017. Самарқанд. “Динамо” стадиони. 3123 томошабин