Янгиликлар

Александр Хомяков: “Бунёдкор”га маҳорат бобида ютқаздик”. ВИДЕО

Сана: 30.09.2017

“Бунёдкор” – “Машъал” учрашувидан кейинги матбуот анжуманинг биринчи қисмида “газчилар” устози иштирок этди.

- Тошкентда ўтган охирги иккита ўйинимиз негадир ўхшамади. Умумий ҳисобда еттита гол ўтказиб юбордик. Учрашувни яхши бошлай олмадик, натижада ўз дарвозамиздан кетма-кет тўртта тўп олиб чиқишга мажбур бўлдик. Айни пайтда “Бунёдкор” ёшлари билан рақобат қила оладиган даражада эмасмиз. Бугун қисқа қилиб айтганда, маҳорат бобида ютқаздик. Бизнинг ўйинимиз курашувчанлик асосида тузилган. Маҳорати юқори клубларга қарши ўйинимиз чиқмаяпти. Сўнгги бир ҳафта мобайнида Тошкентда олиб борган тайёргарлигимиз яхши бўлганди. Учрашувдан олдин “Машъал” футболчилари жамоавий фотосуратга тушишмагани учун жамоа номидан узр сўрайман, - дейди Александр Хомяков.