Янгиликлар

Миржалол Қосимов: “Осилсанг баланд дорга осил”. ВИДЕО

Сана: 30.09.2017

“Бунёдкор” – “Машъал” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” устози иштирок этди.

- Авваламбор, эртанги байрам – устоз ва мураббийлар куни билан табриклайман. Кийим алмаштириш хонасида ҳам йигитларимиз жамоа мураббийларини табриклашди ва байрамга ғалабани совға қилишди. Бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсам, икки хил тайм гувоҳи бўлдим. Биринчи бўлимни яхши ўтказиб, рақиб дарвозасини тўрт бор ишғол қилдик. Вазиятлар бобида ҳам муборакликларга имкон қолдирмадик. Аммо иккинчи бўлимда хотиржамроқ ўйнадик. Натижада рақибда ҳам ҳужум қилишга имкониятлар яратилди. “Машъал” шижоатли ва курашувчан жамоа. Уларнинг имкониятларини яхши биламиз. Муборакликлар ҳар қандай рақибга қаршик кўрсата олишади. Бугун улардан жиддийроқ қаршилик кутгандим. Лекин футболчиларимиз берган кўрсатмаларимизни тўлиқ бажаришиб, муборакликларга имкон беришмади. Дилшодбек Аҳмадалиев бироз бетоб бўлиб қолганлиги боис бугун ўнг қанотда Рустамжон Ашурматовга имкон бердик. “Бунёдкор” ҳар доим ўз олдига жиддий мақсадларни қўяди. Ютиш мумкин бўлган иккита совриндан биттасини қўлга киритишимиз керак. Айтишадику, “осилсанг баланд дорга осил”, - дейди Миржалол Қосимов.