Янгиликлар

Ёшлар биринчилиги: “Бунёдкор” – “Машъал” 3:1

Сана: 29.09.2017

Ёшлар биринчилиги доирасида “Бунёдкор” ва “Машъал” ўринбосарлари куч синашишди.

Қизиқарли кечган баҳсда “қалдирғочлар” 3:1 ҳисобида зафар қучишди. Аввалига Азамат Розиқов ўткир бурчак остидан рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлим бошларида муборакликлар вакили Мўминжон Мелиев гол уриб, ўртадаги мувозанатни тиклади.

Шундан сўнг “Бунёдкор” ёшлари рақиб дарвозасига икки бор йўл топишиб, якуний натижа 3:1 бўлишини таъминладилар. Голларга Нодирбек Мавлонов ва Абдулла Абдуллаев муаллифлик қилишди.

Ёшлар биринчилиги-2017, 23-тур
“БУНЁДКОР” – “МАШЪАЛ” 3:1 (1:0)
Голлар: Азамат Розиқов 30 (1:0), Мўминжон Мелиев 56 (1:1), Нодирбек Мавлонов 59 (2:1), Абдулла Абдуллаев 75 (3:1)
“Бунёдкор”: 32.Суҳробжон Султонов (С), 2.Хуршид Ғиёсов, 6.Сардор Собирхўжаев, 8.Азамат Розиқов, 9.Фарруҳ Икромов, 10.Нодирбек Мавлонов, 14.Суҳроб Иззатов, 17.Нурилло Тўхтасинов, 19.Жаҳонгир Абдусаломов, 22.Сайдулло Тошпўлатов, 54.Отабек Бекбоев
Захира: 25.Жавоҳир Қиличев, 3.Муҳаммад-Юсуф Абдумажидов, 7.Вадим Чемиртан, 11.Расул Юлдошев, 15.Абдулла Абдуллаев, 30.Иброҳим Ғофуров, 77.Хабибхон Каримов
“Машъал”: 30.Ботир Носиров, 8.Сирож Мелиев, 13.Искандар Шодмонов, 17.Давронбек Тўраев, 18.Ғолибжон Сарибоев, 20.Умиджон Матмусаев (С), 23.Шокир Йўлдошев, 25.Мўминжон Мелиев, 47.Зафарбек Акромов, 70.Жонибек Мирзақулов, 90.Тимур Мамамтов
Захира: 53.рахимшоҳ Давронов, 3.Искандар Шойқулов, 10.Ойбек Жўраев, 17.Жамолиддин Убайдуллаев, 22.Абдуллоҳ Маҳкамов
Ҳакамлар: Элёр Турсунов (Бухоро), Далер Тиллаев (Тошкент), Ҳасан Набиев (Тошкент), Рустам Лутфуллин (Тошкент)
Назоратчи: Артём Арутюнов (Тошкент)
29 сентябрь 2017. Тошкент. “Бунёдкор” футбол мактаби майдони.