Янгиликлар

Ашурматовнинг голлари ғалаба келтирди

Сана: 21.09.2017

21 сентябрь куни “Бунёдкор” Самарқандда “Динамо”га қарши ўйин ўтказди.

Олий лиганинг 22-туридан ўрин олган учрашувда меҳмонлар зафар қучишди.

Иккала бўлим аввалида тошкентликлар марказий ҳимоячиси Рустамжон Ашурматов гол уриб жамоасига ғалаба келтирди.

Эътиборлиси ушбу жамоалар ўртасидаги олдинги учта ўйин дуранг билан тугаганди. Бу жамоалар Ўзбекистон кубоги ярим финали жавоб баҳсида ҳам майдонга тушишади.

Самарқандаги ғалаба туфайли "Бунёдкор" совринли ўринларга курашиш имкониятини ошириб олди.

“Динамо” – “Бунёдкор” 0:2
Голлар: Рустамжон Ашурматов 4, 47
“Динамо”: Михаил Наумов, Миркомил Локаев, Жасур Азимов, Сардор Сулаймонов (Абдумалик Абдуллаев, 46), Раду Рогак, Шохрух Холматов (Комил Шарофутдинов, 53), Амиржон Сафаров, Искандар Холмирзаев, Аднан Ораховац, Муҳаммад Исаев, Дониёр Исмоилов.
Захира: Рустам Тоштурдиев, Хакимхон Аъламхонов, Алексей Николаев, Ориф Мамажонов, Жасур Қурбонов.
“Бунёдкор”: Муроджон Зуҳуров, Рустамжон Ашурматов, Акрамжон Комилов, Анвар Ғофуров, Жовлон Иброҳимов, Шаҳзодбек Нурматов (Фаррух Икромов, 86), Достонбек Ҳамдамов, Дилшодбек Аҳмадалиев, Шохрух Гадоев (Шоҳруз Норхонов, 74), Отабек Шукуров, Миржамол Қосимов (Давронбек Умиров, 67).
Захира: Сухробжон Султонов, Исломжон Қобилов, Воҳид Шодиев, Сардор Собирхўжаев.
21.09.2017. Самарқанд. “Динамо” стадиони. 4112 томошабин