Янгиликлар

Миржалол Қосимовни табриклаймиз!

Сана: 17.09.2017

“Бунёдкор” жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов бугун 47 ёшга тўлди.

Миржалол Қосимов “Бунёдкор” футбол клуби ташкил этилганидан буён жамоа билан бирга бўлиб, клубнинг муваффақиятли натижаларига ўзининг беқиёс ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Миржалол Қўшоқовичнинг таваллуд айёми муносабати билан “Бунёдкор” ФК раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ва клубнинг барча ишчи ходимлари номидан муборакбод этамиз. Унга узоқ умр, соғлиқ-саломатлик, оилавий хотиржамлик ва улкан муваффақиятлар тилаймиз.