Янгиликлар

Миржалол Қосимов: “Нефтчи”дан ҳар жабҳада устун эдик”. ВИДЕО

Сана: 15.09.2017

“Бунёдкор” – “Нефтчи” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” устози қатнашди.

- Бугун ҳар жабҳада “Нефтчи”дан устун эдик. Ўйин борасида ҳам, тўпни назорат қилишда ҳам, урган голларимизда ҳам. Муҳими уч очкони қўлга киритдик. “Қизилқум” билан ўйинда тасодиф туфайли икки очко йўқотгандик. 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб туриб, нақ ғалабани қўлдан чиқариб юборгандик. Йигитларнинг руҳий ҳолатини яхшилаш учун бир-икки ўйин кифоя қилмайди. Секин-аста улар буни тушуниб, ғалабани ушлаб қолишни ҳам ўрганиб олишади. Шодиев ўтган турда ҳам гол урганди, бугун ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилди. Ўйлайманки, у гол уришни давом эттиради. Норхонов гарчи бугун майдонга тушмаган бўлса-да, ундан умидимиз катта. Ҳамма ҳужумчиларга имконият берилмоқда ва бундан кейин ҳам шундай бўлади. Таркибда рақобат бор экан, жамоанинг ўйин сифати ошиб бораверади, - дейди Миржалол Қўшоқович.