Янгиликлар

Вадим Абрамов: “Рақибларимизга кураш таклиф қилмай, ютқазяпмиз”. ВИДЕО

Сана: 15.09.2017

“Бунёдкор” – “Нефтчи” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида фарғоналиклар устози иштирок этди.

- Учрашувга қандай изоҳ беришга хайронман. Биз рақибга қаршилик кўрсата олмадик. Умаман олганда, биз ўзимиз мағлуб бўлаяпмиз. Курашиб енгилмадик. Аксинча бўш ўйинимиз мағлубиятга олиб келди. Тўп учун курашишлар йўқ. Агар қандайдир ҳолат туфайли тўп бизга тушиб қолса, уни яна рақибга бериб қўйяпмиз. Бизга битта ғалаба етишмаяпти. Давралар оралиғида жуда яхши тайёрганлик кўриб, ўртоқлик учрашувларида рақибларимизни қийин аҳволларга солиб қўйгандик. Аммо расмий ўйинлар бошланди-ю, тузган ўйинимиз йўқолиб қолди. Иккинчи давранинг илк ўйинида “Шўртан”ни юта олмадик. Ўша ўйиннинг охирги дақиқаларида белгиланган пенальтини голга айлантирганимизда балки ишимиз юришиб кетган бўлармиди..., - дейди Вадим Карленович.