Янгиликлар

“Бунёдкор” ФК Умиджон Аҳмаджоновни табриклайди!

Сана: 12.09.2017

Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон футбол федерациясига янги президент сайланди.

Унга кўра, ЎФФнинг янги президенти – Умиджон Маҳамаджонович Аҳмаджонов.

Шу муносабат билан Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ва клубнинг барча ишчи-ходимлари Умиджон Маҳамаджоновични ЎФФ президенти этиб сайлангани билан табриклаб, уларга омад ва зафарлар, янги бошлаётган ишларида улкан муваффақиятлар тилайди.

Ишонамизки, амалга оширилган ўзгаришлар албатта ижобий самара бериб, бу ўзбек футболи обрўсини халқаро ареналарда янада юқори кўтаришга ҳисса қўшади.