Янгиликлар

“Қизилқум” – “Бунёдкор” учрашуви ҳакамлари

Сана: 04.09.2017

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси 8 сентябрь куни Навоийга сафар уюштиради.

Шу куни “қалдирғочлар” “Қизилқум” меҳмони бўладилар. ЎзПФЛ ушбу учрашувга тайинланган ҳакамлар гуруҳини эълон қилди. Унга кўра, “Қизилқум” – “Бунёдкор” учрашувини Виктор Серазетдинов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Қайд этиш керакки, Серазетдинов фаолияти мобайнида бунгача “қалдирғочлар” иштирокидаги 13та учрашувда бош ҳакамлик қилган.

Олий лига-2017, 20-тур
8 сентябрь, жума
Навоий. “Ёшлик” стадиони. 19:00
“БУНЁДКОР” – “ҚИЗИЛҚУМ”
Бош ҳакам: Виктор Серазетдинов
Қанот ҳакамлари: Маъмур Саидқосимов, Андрей Цапенко (барчаси – Тошкент)
Захира ҳаками: Бахтиёр Юлчариев (Гулистон)
Назоратчи: Дмитрий Роман (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Бобур Ҳайдаров