Янгиликлар

Қўшалоқ байрам муборак, азиз юртдошлар!

Сана: 01.09.2017

Бугун жонажон Ватанимиз Ўзбекистонда қўшалоқ байрам нишонланмоқда.

Халқимиз энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллигини катта тантана билан қарши олди. Шунингдек, муқаддас динимизнинг муборак байрамларидан бири – Қурбон Ҳайити ҳам юртимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда.

Шу муносабат билан Ўзбекистон чемпионатларининг беш карра ғолиби, мамлакат кубогининг тўрт карра соҳиби, Осиё Чемпионлар лигасининг икки карра ярим финалчиси Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ва клубнинг барча ишчи ходимлари қўшалоқ байрам билан барча юртдошларимизни муборакбод этади.

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз омон бўлсин!