Янгиликлар

Андрей Демченко: “Обод”нинг ҳозирги мақсади олий лигада қолиш”

Сана: 26.08.2017

“Бунёдкор” – “Обод” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Андрей Демченко иштирок этди.

- “Бунёдкор”ни ғалаба билан табриклайман. Жамоа биринчи бўлимни жуда ажойиб ўтказди. Рақиб бизнинг йигитларга хатто нафас олишгаям имкон бермади. “Обод”нинг ўйини иккинчи бўлимда ўхшади. Умумий жамоа кўрсатган ўйиндан қониқдим. Бироқ индвидуал ҳолда айтадиган бўлсам, йигитларда хатоликлар кўп. Тўпни тўхтатиш, тезкор ҳужумларни бошлашда нимадур етишмади. “Обод”нинг ҳозирги кундаги асосий мақсади олий лигада қолиш. Ҳали олдинда учрашувлар кўплигини ва жамоамизнинг ўйиндан-ўйинга ўсиб бораётганини инобатга олсак, бизда ҳали олий лигада қолиш учун етарлича имкониял бор, - дейди Андрей Демченко.