Янгиликлар

Миржалол Қосимов: “Бир-бирига ўхшамаган таймлар бўлди”

Сана: 26.08.2017

“Бунёдкор” – “Обод” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “қалдирғочлар” устози иштирок этди.

- Менимча, ўйин икки хил таймдан иборат бўлди. Биринчи бўлимда яққол устунликка эга бўлдик ва рақиб дарвозаси олдида кўплаб вазиятлар яратдик. Бироқ уларни самарали якунлай олмадик. Иккинчи бўлимда эса очиқ футбол кетди. “Обод”да ҳам яхши вазиятлар бўлди. Дуранг натижа ҳам бўлиши мумкин эди. Бироқ ўйин охирларида йигитларимиз яна ўзларига келишди ва иккинчи голни уришди. Ҳар қандай рақиб бўлмасин, “Бунёдкор” фақат олдинга ўйнайди ва ҳужумкор футбол кўрсатади, - дейди Миржалол Қосимов.