Янгиликлар

Ёшлар биринчилги: “Бунёдкор” – “Обод” 1:1

Сана: 25.08.2017

“Бунёдкор” ва “Обод” жамоаларининг ёшлар таркиблари ўртасидаги баҳсда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.

Учрашув қизиқарли ва кескин курашлар остида бошланди. Жамоалар бир-бирларига муносиб қаршилик кўрсатишиб, дарвозалар олдида қатор хавфли вазиятларни яратишди. Учрашувнинг 28-дақиқасида “Обод” ёшлари ҳисобни жуда яқин келишганди. Бироқ Миржаҳон Мираҳмадов пенальтини голга айлантира олмади.

“Сен урмасанг сенга уришади!” деганларидек, орадан кўп ўтмай “Обод” жазоланди. Ҳимоядаги хатоликни шу куни ёшлар жамоасига ёрдам берган тажрибали ҳужумчи Воҳид Шодиев кечирмади ва ҳисобни очди. Бироқ иккинчи таймда Дониёржон Ёқубжонов “Бунёдкор” дарвозасини ишғол қилиб, якуний натижа 1:1 бўлишини таъминлади.

Ёшлар биринчилиги-2017, 19-тур
“БУНЁДКОР” – “ОБОД” 1:1 (1:0)
Голлар: Воҳид Шодиев 33 (1:0), Дониёржон Ёқубжонов 71 (1:1)
Огоҳлантиришлар: Муҳаммад-Юсуф Абдумажидов 27, Отабек Бекбоев 49 – Муҳаммад Комилов 68
Амалга оширилмаган пенальти: Миржаҳон Мираҳмадов 28
“Бунёдкор”: 25.Муроджон Зуҳуров, 4.Суҳроб Иззатов, 6.Отабек Бекбоев, 7.Воҳид Шодиев, 8.Азамат Розиқов, 9.Фарруҳ Икромов, 10.Нурилло Тўхтасинов, 14.Абдулла Абдуллаев, 17.Акрамжон Комилов, 22.Рустамжон Ашурматов, 29.Муҳаммад-Юсуф Абдумажидов
Захира: 1.Элдор Адҳамов, 11.Расул Юлдошов, 19.Жаҳонгир Абдусаломов, 21.Шоҳрух Хикматов, 26.Абубакир Мўйдинов, 33.Иброҳим Ғофуров, 71.Вадим Чемиртан
“Обод”: 40.Убайдулла Иноятуллаев, 3.Аббос Исроилов, 8.Дониёржон Ёқубжонов, 10.Отабек Пардабоев, 30.Жасурхўжа Исмоил, 44.Жаҳонгир Омонов, 50.Ислом Исмоилов, 60.Миржаҳон Мираҳмадов, 66.Фарҳод Мираҳадов, 70.Муҳаммад Комилов, 77.Дилмурод Жўрабоев
Захира: 21.Мирсодиқ Маломатов, 2.Аббос Саидқосимов, 5.Фарҳод Муҳаммаджонов, 7.Хусанхон Ғаниев, 11.Шерзод Тўхтасинов, 13.Жаҳонгир Соқиев, 20.Комилжон Дўстмуҳаммедов
Ҳакамлар: Ф.Норсафаров (Қарши) – 7,8; Н.Анфиногенов – 8,2; А.Абдуллаев – 7,8; С.Нишонбаев – 8,0
25 август 2017. Тошкент. “Бунёдкор” футбол мактаби майдони. 148 томошабин