Янгиликлар

“Бунёдкор” – “Обод” учрашуви ҳакамлари

Сана: 23.08.2017

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси олий лига 19-тури доирасида “Обод” клубини қабул қилади.

ЎзПФЛ ушбу учрашувга тайинланган ҳакамлар гуруҳини эълон қилди. Унга кўра, баҳсни Темур Тўхтасинов бошчилигидаги андижонлик ҳакамлар бошқариб боришади. Қайд этиш керакки, Тўхтасинов фаолияти мобайнида бунгача “қалдирғочлар” иштирокидаги 7та учрашувда бош ҳакамлик қилган.

Олий лига-2017, 19-тур
26 август, шанба
“Бунёдкор” стадиони. Соат 19:00
“БУНЁДКОР” – “ОБОД”
Бош ҳакам: Темур Тўхтасинов
Қанот ҳакамлари: Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов (барчаси – Андижон)
Захира ҳаками: Фирдавс Норсафаров (Қарши)
Назоратчи: Иброҳим Шарипов (Бухоро)
ЎзПФЛ вакили: Аҳрол Иноятов