Янгиликлар

“Бунёдкор-2002” Хитойдаги турнирда иккинчи бўлди

Сана: 21.08.2017

“Бунёдкор” футбол мактабининг 2002 йилда таваллуд топган футболчилари Хитойда ўтган мусобақада иккинчи ўринни эгалладилар.

Шеньян шаҳрида ташкиллаштирилган “Gothia Cup 2017” турнирининг U-15 ёш тоифасининг ҳал қилувчи финал баҳсида Сергей Чигодаев ва Тимур Бобохонов бошчилигидаги вакилларимиз “Ўримчи” ёшлари билан куч синашишди.

Бош соврин учун кечган баҳснинг асосий ва қўшимча таймларида ҳисоб очилмади. Натижада ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Лотореялар баҳсида хитойликлар омадлироқ чиқишди ва 4:2 ҳисобида зафар қучишиб, ғолибликни қўлга киритишди.