Янгиликлар

Миржалол Қосимов: “Ҳар иккала жамоа бир-бирларига муносиб”

Сана: 19.08.2017

“Насаф” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “қалдирғочлар” устози иштирок этди.

- Жуда қизиқарли ва асабий ўйин бўлди. Ҳар иккала жамоа ҳам бир-бирларига муносиб эди ва буни ўйин давомида исботлашди. Агарда Вадим Чемиртан қулай имкониятдан фойдаланиб, жамоамизнинг иккинчи голига муаллифлик қилганида учрашувнинг қолган қисмини бир мунча хотиржамроқ ўтказардик. Футбол – шуниси билан қизиқ. “Насаф” яхши жамоа. Айниқса, ўз майдонида жуда кучли ўйин намойиш этади. Қарши жамоасига кейинги учрашувларда омад ва зафарлар тилаб қоламан, - дейди Миржалол Қўшоқович.