Янгиликлар

Миржалол Қосимов: “Бунёдкор” уйда ҳам, сафарда ҳам ҳужумкор ўйнайди”. ВИДЕО

Сана: 12.08.2017

“Бунёдкор” – “Олмалиқ” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” устози иштирок этди.

- Натижадан қониқдим. Кўпроқ гол уриб, ишончли ҳисобда ҳам ютишимиз мумкин эди. Бироқ яратилган вазиятларга якуний нуқта қўйишда оқсаяпмиз. “Олмалиқ”нинг ўйин услуби бизга маълум эди. Улар асосан стандарт вазиятларидан унумли фойдаланишга ҳаракат қилишади. Рақибни яхшилаб ўрганиб чиққанимиз ҳам қўл келди. Ўйлайманки, бугунги учрашув мухлисларга манзур бўлди. Отабек Шукуров биринчи даврани марказий ҳимояда ўтказди. Мана охирги уч ўйинда у ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида тўп тепмоқда. Отабекнинг жамоадаги ўрни муҳим. У ўз устида янада кўпроқ ишлаши ва маҳоратини ошириб бориши керак. Биз уйда ҳам, сафарда ҳам ҳужумкор ўйин намойиш қиламиз, - дейди Миржалол Қўшоқович.