Янгиликлар

“Пахтакор-79” – ҳамиша қалбимизда!

Сана: 11.08.2017

Ҳар йили 11 август санасида футбол жамоатчилиги афсонавий “Пахтакор” жамоасини ёдга олади.

1979 йилнинг айнан ушбу санасида Украинанинг Днепропетровск шаҳри осмонида авиатўқнашув рўй бериб, 17 нафар “Пахтакор” (Тошкент) аъзоларини ҳаётига зомин бўлганди. У жамоа Ўзбекистоннинг фаҳри бўлиб, “Пахтакор”ни нафақат мамлакатимизда балки юртимиздан ташқарида ҳам кўплаб мухлислари топилар эди.

Бугун 11 август куни “Бунёдкор” ФК раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари “Пахтакор” стадиони ва “Боткин” қабристонида бўлишиб, пахтакорчилар хотираси учун қад кўтарган хотира майдонларига гулчамбарлар қўйишди.

Воқеа жойидан туширилган суратлар билан ФОТОГАЛЕРЕЯ бўлимида танишишингиз мумкин.