Янгиликлар

Ёшлар биринчилиги: “Бунёдкор” – “Олмалиқ” 0:2

Сана: 10.08.2017

“Бунёдкор” ва “Олмалиқ” жамоаларининг ёшлар таркиблари ўзаро баҳс олиб боришди.

Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳсда меҳмонлар 2:0 ҳисобида зафар қучишди. Биринчи бўлим охирлаб бораётган паллада Жасурбек Умаровнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси рикошет бўлиб, дарвоза тўрига бориб тушди. Олмалиқликларнинг иккинчи голини 82-дақиқада Достонхон Рашидов қанотдан оширилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

Шу тариқа, “Бунёдкор” ёшлари 17-турда мағлубият аламини тортиб қўришди.

Ёшлар биринчилиги-2017, 17-тур
“БУНЁДКОР” – “ОЛМАЛИҚ” 0:2 (0:1)
Голлар: Жасурбек Умаров 35, Достонхон Рашидов 82
Огоҳлантиришлар: Отабек Бекбоев 32 – Жасурбек Умаров 8, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров 31, Фарҳод Имомов 90+1
“Бунёдкор”: 1.Элдор Адҳамов (С), 3.турсунбой Раҳимбердиев, 8.Азамат Розиқов, 9.Фарруҳ Икромов, 10.Нодирбек Мавлонов, 15.Абдулла Абдуллаев, 16.Миржамол Қосимов, 17.Жавоҳир Мусажонов, 22.Сардор Собирхўжаев, 54.Отабек Бекбоев, 77.Хуршид Ғиёсов
Захира: 41.Жасур Умрзоқов, 6.Сайдулло Тошпўлатов, 11.Дониёр Турсунов, 14.Зиёвуддин Аҳадов, 19.Дониёр Абдуманнопов, 30.Иброҳим Ғофуров, 71.Муҳаммад-Юсуф Абдумажидов
“Олмалиқ”: 1.Аброр Каримов, 2.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 4.Азизбек Суюнов, 6.Вусол Магеррамов, 7.Ҳасанхон Юсупов, 8.Яхё Розиқов, 13.Фарҳод Имомов, 17.Миржамол Мирюсупов, 18.Жасурбек Умаров, 19.Қувондиқ Мўминов, 21.Камронбек Абдуҳамидов
Захира: 16.Искандар Меҳмонов, 3.Аббос Тўлқинов, 5.Шаҳзодбек Алақулов, 9.Фарруҳ Содиқов, 10.Дониёр Набиев, 11.Достонхон Рашидов, 21.Азамат Жумабоев
Ҳакамлар: Равшан Абдувохидов (Қарши) – 7,9; Шоҳрух Мақсудов – 8,0; Ойбек Калахўжаев – 8,2; Жалолиддин Хуснутдинов – 8,0
Назоратчи: Сайфиддин Ирматов (Тошкент)
10 август 2017. Тошкент. “Бунёдкор” футбол мактаби майдони. 57 томошабин