Янгиликлар

“Бунёдкор” – “Олмалиқ” учрашуви ҳакамлари

Сана: 07.08.2017

11 август, жума куни Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси “Олмалиқ” клубини қабул қилади.

ЎзПФЛ олий лига 17-тур учрашувларига тайинланган ҳакамлар гуруҳларини эълон қилди. Унга кўра, ушбу тур доирасидаги “Бунёдкор” – “Олмалиқ” баҳсини бухоролик Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади.

Қайд этиш керакки, Ильгиз Танташев фаолияти мобайнида бунгача “қалдирғочлар” иштирокидаги 9та учрашувда бош ҳакамлик қилган.

Олий лига-2017, 17-тур
11 август, жума
“Бунёдкор” стадиони. 19:30
“БУНЁДКОР” – “ОЛМАЛИҚ”
Бош ҳакам: Ильгиз Танташев
Қанот ҳакамлари: Хусниддин Шодмонов, Абдураҳмон Қўлдошев (барчаси – Бухоро)
Захира ҳаками: Равшанбек Абдувоҳидов (Қарши)
Назоратчи: Сайфиддин Эрматов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Фарҳод Магаметов