Янгиликлар

“Бунёдкор” ФК Бобур Шодиевни табриклайди!

Сана: 07.08.2017

Бугун “Пахтакор” футбол клуби президенти Бобур Шодиевнинг туғилган куни.

Шу муносабат билан “Бунёдкор” футбол клуби бош директори Муроджон Алиев, бош мураббий Миржалол Қосимов, мураббий Шуҳрат Мақсудов ва клубнинг барча ишчи-ходимлари ўзбек футболи байроқдори “Пахтакор” ФК президенти Бобур Шодиевни муборакбод этади.

“Пахтакор”нинг ажойиб анъаналарини давом эттириш йўлидаги саъй-ҳаракатлар ижобий самара беради ва бу ўзбек футболи обрўсини халқаро ареналарда янада юқори кўтаришга ҳисса қўшади деб ишонамиз.

Бобур Кабуловичга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик ва улкан муваффақиятлар тилаймиз.