Янгиликлар

Ёшлар биринчилиги: “Сўғдиёна” – “Бунёдкор” 2:2

Сана: 05.08.2017

“Сўғдиёна” ва “Бунёдкор” ёшлари 16-тур доирасида муроса кўчасини танлашди.

Ёшлар жамоалари қарама-қаршилигида бунёдкорчилик Шохруз Норхоновнинг пенальтидан киритган голи эвазига олдинга чиқиб олишди. Биринчи бўлим ўрталарида Норхонов жиззахликлар дарвозасига иккинчи тўпини киритиб, жамасини 2:0 ҳисобида олдинда боришини таъминлаб турганди.

Бироқ биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқалар давом этаётган паллада “Сўғдиёна” Шахбоз Жўрабеков жарима зарбасидан ҳисобни қисқартирди. Иккинчи бўлим ўрталарида эса Иззатилла Абдуллаев пенальтидан ҳисобни қисқартиришга эришди.

Шу тариқа, “Сўғдиёна” ва “Бунёдкор” ёшлари баҳси 2:2 ҳисобидаги жангавор дуранг натижа билан якун топди.

Ёшлар биринчилиги-2017, 16-тур
“СЎҒДИЁНА” – “БУНЁДКОР” 2:2 (1:2)
Голлар: Шохруз Норхонов 9 пенальти (0:1), Шохруз Норхонов 36 (0:2), Шахбоз Жўрабеков 45+1 (1:2), Иззатилла Абдуллаев 76 (2:2)
“Сўғдиёна”: 37.Фазлиддин Исомиддинов, 7.Азизбек Мирзаев, 13.Муҳаммад Яхёев, 14.Жамшид Шерқулов, 15.Достон Орифов, 18.Шоҳрух Акбаров, 19.Шуҳрат Суярқулов, 20.Мухсиддин Холбеков, 27.Иброҳим Қодиров, 90.Жасур Ўринов, 93.Шахбоз Жўрабеков
Захира: 2.Соҳиб Ёқубов, 8.Иззатилла Абдуллаев, 10.Ҳаёт Омонов, 17.Диёржон Абдуллаев
“Бунёдкор”: 32.Суҳробжон Султонов, 4.Сардор Собирхўжаев, 6.Сардор Мадраҳимов, 10.Азамат Розиқов, 11.Шохруз Норхонов, 14.Абдулла Абдуллаев, 17.Жавоҳир Мусажонов, 21.Нурилло Тўхтасинов, 29.Турсунбой Рахимбердиев, 71.Отабек Бекбоев, 77.Хуршид Ғиёсов
Захира: 1.Элдор Адҳамов, 7.Абдуллоҳ Исломов, 8.Хабибхон Каримов, 9.Бобур-Мирзо Ералиев, 19.Дониёр Абдуманнопов, 22.Муҳаммад-Юсуф Абдумажидов, 33.Иброҳим Ғофуров
Ҳакамлар: Ф.Норсафаров (Қарши), Ш.Файзиев (Жиззах), М.Турдиев (Жиззах), М.Аъзамов (Жиззах)
Назорат: Ш.Жумаев (Шахрисабз)
5 август 2017. Жиззах. “Сўғдиёна” ФК қароргоҳи майдони.