Янгиликлар

“Сўғдиёна” – “Бунёдкор” учрашуви ҳакамлари

Сана: 01.08.2017

ЎзПФЛ олий лига 16-тур учрашувларига тайинланган ҳакамлар гуруҳларини эълон қилди.

Унга кўра, 6 август куни Жиззах шаҳрида бўлиб ўтадиган “Сўғдиёна” – “Бунёдкор” баҳсини Ҳасан Рўзиев бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Қайд этиш керакки, Рўзиев фаолияти мобайнида бунгача “қалдирғочлар” иштирокидаги 8та учрашувда бош ҳакамлик қилган.

Олий лига-2017, 16-тур
6 август, якшанба
“СЎҒДИЁНА” – “БУНЁДКОР”
Бош ҳакам: Ҳасан Рўзиев (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Расулжон Фозилов (Наманган), Мўминжон Мажидов (Наманган)
Захира ҳаками: Фирдавс Норсафаров (Қарши)
Назоратчи: Шамиль Жумаев (Шахрисабз)
ЎзПФЛ вакили: Бахтиёр Маметов