Янгиликлар

Олег Тюлькин: “Финал йўлланмаси Самарқандда ҳал бўлади”

Сана: 01.08.2017

“Бунёдкор” – “Динамо” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида самарқандликлар устози қатнашди.

- Ўйин учун йигитларга раҳмат дейман. Биз бу баҳсга ҳимоявий тактика танлагандик ва адашмадик, деб ўйлайман. Футболчиларимиз орқа чизиқда бехато тўп тепишди. Фикримча, биринчи учрашув учун ёмон натижа қайд этмадик. Жавоб баҳси қачон ўтказилиши ҳали ноъмалум. Лекин биз учун ўйин қанча кеч ўтказилса, шунча яхши, деб ўйлайман. Чунки таркибга қўшилган янги футболчилар ҳали жамоага тўлиқ киришиб кетишганича йўқ. Фурсатдан фойдаланиб, бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Финалга йўлланма Самарқандда ҳал бўлади, - дейди Олег Тюлькин.