Янгиликлар

Ярим финалнинг биринчи учрашувида кучлар тенг келди

Сана: 31.07.2017

Тошкентнинг “Бунёдкор” ва Самарқанднинг “Динамо” клублари ўртасида кечган ярим финалнинг биринчи баҳсида ҳисоб очилмади.

Гарчи ўйинда дарвозалар дахлсиз қолган бўлса-да, учрашув қизғин курашларга бой тарзда ўтди. Устунлик кўпроқ “Бунёдкор” футболчилари томонида бўлди. Миржалол Қосимов шогирдлари рақиб дарвозаси олдида қатор хавфли вазиятлар яратишди. Айниқса, Отабек Шукуров ва Акрамжон Комиловда ҳисобни очиш учун қулай имкониятлар бўлганди. Бироқ уларни гол билан якунлашда футболчиларга аниқлик етишмади.

Шу тариқа, Тошкентда ўтган ярим финалнинг биринчи баҳсида кучлар тенг келди. Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган жавоб учрашуви бўлиб ўтадиган сана хозирча маълум эмас.

Ўзбекистон кубоги-2017.
Ярим финал. Биринчи учрашув
“БУНЁДКОР” – “ДИНАМО” 0:0
Огоҳлантиришлар: Исломжон Қобилов 42, Анвар Ғофуров 80, Достонбек Ҳамдамов 84 – Раду Рогак 60
“Бунёдкор”: 25.Муроджон Зухуров (С), 3.Исломжон Қобилов, 4.Акрамжон Комилов, 6.Анвар Ғофуров, 8.Жовлон Иброҳимов, 9.Шаҳзодбек Нурматов (77.Шохрўз Норхонов 46), 11.Вадим Чемиртан (14.Воҳид Шодиев 56), 17.Достонбек Ҳамдамов, 21.Дилшодбек Аҳмадалиев, 29.Отабек Шукуров, 44.Миржамол Қосимов (15.Фаррух Икромов 60)
Захира: 32.Суҳробжон Султонов, 22.Шохруҳ Гадоев, 28.Давронбек Умиров, 20.Хуршид Ғиёсов
“Динамо”: 27.Темур Жўраев, 2.Миркомил Локаев, 6.Акмал Бозоров (С) (17.Алексей Николаев 46), 8.Жасур Азимов, 14.Раду Рогак, 15.Шохруҳбек Холматов, 26.Саиджамол Давлатжонов, 28.Аднан Ораховац, 30.Фарҳод Тожиев (20.Амирхон Сафаров 58), 70.Муҳаммад Исаев, 90.Дониёр Исмоилов (9.Сардор Сулаймонов 76)
Захира: 1.Михаил Наумов, 4.Хакимхон Аъламхонов, 11.Абдумалик Абдуллаев, 41.Жасур Қурбонов
Ҳакамлар: А.Асимов (Тошкент) – 8,4; А.Калинин (Қарши) – 8,2; Р.Нўъмонов (Тошкент) – 8,3; А.Рисқуллаев (Тошкент) – 9,0
Назоратчи: И.Нехочин (Наманган)
31 июль 2017. Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 1127 томошабин