Янгиликлар

“Бунёдкор” – “Динамо” учрашуви ҳакамлари

Сана: 29.07.2017

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси мамлакат кубоги ярим финалида Самарқанднинг “Динамо” клуби билан тўқнаш келади.

Биринчи учрашув 31 июль, душанба куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.

ЎзПФЛ ушбу учрашувга тайинланган ҳакамлар гуруҳини эълон қилди. Унга кўра, баҳсни Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Қайд этиш керакки, Асимов фаолияти давомида бунгача “қалдирғочлар” иштирокидаги 10та учрашувда бош ҳакамлик қилган.

Ўзбекистон кубоги-2017
Ярим финал. Биринчи учрашув
31 август, душанба
“Бунёдкор” стадиони. Соат 19:00
“БУНЁДКОР” – “ДИНАМО”
Бош ҳакам: Азиз Асимов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Артём Калинин (Қарши), Ришат Нўъмонов (Тошкент)
Захира ҳаками: Акмал Рисқуллаев (Тошкент)
Назоратчи: Игорь Нехочин (Наманган)