Янгиликлар

"Бунёдкор" - "Нефтчи" учрашуви видеошарҳи

Сана: 28.07.2017

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси "Нефтчи" клубини мағлубиятга учратиб, мамлакат кубогининг ярим финалига йўлланма олди.

Фарғонада ўтган баҳсда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган Миржалол Қосимов шогирдлари жавоб баҳсида ҳам рақибларидан устун келдилар - 3:1.

Тошкентда кечган чорак финалнинг иккинчи учрашувида меҳмонлар Музаффар Музаффаровнинг пенальтидан киритган голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Бироқ Вадим Чемиртан, Достонбек Ҳамдамов ва Отабек Шукуровнинг биттадан голи "қалдирғочлар"га ғалаба келтирди.

Қуйидаги ҳавола орқали "Бунёдкор" - "Нефтчи" учрашуви видеошарҳи билан танишишингиз мумкин.