Янгиликлар

Вадим Абрамов: “Футбол – хатолардан иборат”. ВИДЕО

Сана: 27.07.2017

“Бунёдкор” – “Нефтчи” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида фарғоналиклар устози иштирок этди.

- Аввало, “Бунёдкор”ни ғалаба билан табриклайман. Жамоа маҳорат эвазига ғалаба қозонди, деб ўйлайман. Чунки биз баҳсни яхши бошлагандик, гол ҳам ургандик. Бироқ танаффусга чиқиш арафасида ўтказиб юборилган гол бизни руҳан синдириб қўйди. Футбол – хатолардан иборат. Кам хато қилган жамоа ютади. Бизнинг асосий мақсадимиз чемпионатда муносиб иштирок этиш. Умуман олганда, ёмон жамоа шакллантирмаяпмиз. Бугунги баҳс олдидан кутилмаган йўқотишга дучор бўлдик. Жасур Ҳасанов жароҳат олиб ёрдам беролмаслиги маълум бўлди. Агарда у режамизни ўзгартирмаганида балки ўйинимиз бошқача чиқармиди. Ишлашда давом этамиз, - дейди Вадим Карленович.