Янгиликлар

Назорат учрашуви: “Бунёдкор” – “Металлург” 1:0

Сана: 18.03.2017

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Бекободнинг “Металлург” клуби билан назорат учрашви ўтказди.

Хабарингиз бор, олий лига 3-тури доирасидаги “Бунёдкор” – “Насаф” учрашуви ноъмалум муддатга қолдирилгач, “қалдирғочлар” юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида Рустам Мирсодиқов бошчилигидаги “Металлург” клуби билан назорат учрашуви ўтказишди. Қизиқарли кечган баҳс тақдирини Сардорбек Азимов томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди.

Назорат учрашуви
“БУНЁДКОР” – “МЕТАЛЛУРГ” 1:0 (0:0)
Гол: Сардорбек Азимов 66
“Бунёдкор”: Дилшод Ҳамроев, Рустамжон Ашурматов, Душан Мичич, Жавлон Мирабдуллаев, Акрамжон Комилов, Нодирхон Камолов, Давронбек Умиров, Миржамол Қосимов, Жавоҳир Эсонқулов, Сардорбек Азимов, Миржаҳон Мираҳмадов
Захирадан майдонга тушганлар: Хуршид Ғиёсов, Шаҳзодбек Нурматов, Вадим Чемиртан
18 март, "Бунёдкор" футбол мактаби майдони