Янгиликлар

Сергей Лушчан: “Мухлислардан узр сўрайман”

Сана: 13.03.2017

“Бунёдкор” – “Зоб-Аҳан” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” устози иштирок этди.

- Аввало, барча мухлислардан: бизни қўллаб-қувватлаш учун стадионга келганлар ҳамда ойнаи-жаҳон орқали бизга ишонч билдирганлардан, бундай “ўйин” учун узр сурайман. Таркиб танлашда, жамоани ўйинга тайёрлашда хато қилдим. Бугун майдонда битта жамоа – Эрон клуби ўйнади. Чемиртаннинг икки оёқлаб рақибга ташланишини тушунтириб бера олмайман. Изоҳ учун сўз ҳам топа олмайман. Таркибимиздаги йўқотишлар ҳам ўз сўзини айтди. Аҳмадалиев, Комилов ва Шомуродовнинг йўқлиги билинди. Қанотлардан фаол ҳужумлар уюштира олмадик, - дейди Сергей Лушчан.