Янгиликлар

Можтаба Хосейни: “Шомуродовнинг йўқлиги бизга қўл келди”

Сана: 13.03.2017

“Бунёдкор” – “Зоб-Аҳан” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида Эрон клуби мураббийи қатнашди.

- Узоқ кутилган ғалабани қўлга киритдик. Эрон чемпионатида ҳам, Осиё Чемпионлар лигаси турнирида ҳам узоқ вақтдан бери юта олмаётгандик. Ғалаба учун йигитлардан миннатдорман. Кейинги учрашувларда ҳам ғалаба қозониш учун ҳаракат қиламиз. Ростини айтсам, “Бунёдкор”дан бундай ўйин кутмагандим. Рақибимиз аввалги учрашувларда жуда яхши ҳаракат қилганди. Бугун негадир жамоанинг ўйини қовушмади. Элдор Шомуродовнинг йўқлиги биз учун қўл келди, - дейди Тожтаба Хосейни.