Янгиликлар

“Бунёдкор” – “Зоб-Аҳан”. Ўйинолди матбуот анжумани

Сана: 10.03.2017

12 март, якшанба куни “Бунёдкор” стадионида Эроннинг “Зоб-Аҳан” клубига қарши бўладиган баҳс олдидан ўйинолди матбуот анжумани ташкил этилади.

Соат 11:45да бошланадиган тадбирнинг биринчи қисмида “Бунёдкор” бош мураббийи Сергей Лушчан ва футболчилардан бири ОАВ вакиллари саволларига жавоб қайтаради.

Шундан сўнг, “Зоб-Аҳан” устози Мужтаба Хусайни ва етакчи футболчилардан бири журналистлар билан мулоқотга киришади.

“Бунёдкор” – “Зоб-Аҳан” учрашуви олдидан ташкил этиладиган матбуот анжуманига ОАВ вакилларини таклиф этамиз.
Эслатиб ўтамиз, Осиё Чемпионлар лигаси-2017 3-тури доирасидан ўрин олган “Бунёдкор” – “Зоб-Аҳан” учрашуви 13 март куни “Бунёдкор” стадионида соат 18:00да бошланади.